21:42 / 03.09.2024
34

Британия Исроилга айрим турдаги қуролларни сотишни тўхтатди

Британия Исроилга айрим турдаги қуролларни сотишни тўхтатди
Фото: AFP
Буюк Британия ҳукумати айрим қуроллар халқаро ҳуқуқий меъёрларни бузган ҳолда ишлатилиши мумкинлигидан хавотирланиб, уларни Исроилга экспорт қилишни тўхтатди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Қарор қурол экспорти учун берилган 350 та лицензиядан 30 тасига амал қилади. Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми гап Исроилга қурол етказиб беришни тўлиқ тақиқлаш ҳақида кетмаётганини айтди. У Лондон яҳудий давлатининг ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини таъминлашга содиқлигини билдирди.

Вазир тақиқ Исроил Ғазо секторидаги урушда фойдаланиши мумкин бўлган қуролларга таъсир қилишини айтди. Мазкур тақиқни Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қоралади.

ҲАМАС 6 нафар исроиллик гаровдагиларни ‘қатл этганидан’ бир неча кун ўтгач, Британия ҳукумати Исроилга қурол экспорт қилиш учун 30 та лицензиянинг амал қилишини тўхтатди. Бу шармандали қарор яҳудий давлатининг 1200 кишисини, жумладан, 14 нафар Британия фуқаросини ваҳшиёна ўлдирган ҲАМАСни мағлуб этиш бўйича қатъиятини ўзгартирмайди. Исроил Британия қуроли бўладими ёки усиз мазкур урушда ғалаба қозонади ва барчамизнинг умумий келажагимизни таъминлайди”, деди у.

Маълумот учун, Ғазо секторида 1 сентябрь куни ҲАМАС томонидан гаровга олинган олти кишининг жасади топилди. Фаластин ҳаракати уларнинг ўлимига Исроилнинг авиаҳужумлари сабаб бўлганини маълум қилди. Яҳудий давлати эса бунда ҲАМАСни айбланмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия Исроилга айрим турдаги қуролларни сотишни тўхтатди