Фото: Getty Images
Жаҳон бозорларидаги нефть савдоси иштирокчилари истиқболда “қора олтин”га бўлган талабнинг камайишидан ва шу туфайли нархларнинг сезиларли даражада пасайишидан хавотирда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Дунёдаги энг йирик нефть импортчиси бўлган Хитойда иқтисодий ўсишнинг секинлашуви туфайли Brent маркали нефть нархи пасайди. Бу ҳолат талаб борасидаги хавотирларни кучайтириб, Ливиядан нефть қазиб олиш ҳамда уни экспорт қилишга таъсир кўрсатди.
Brent нефтининг фьючерслари 17 сентга ёки 0,2 фоизга тушиб, бир баррел учун 77,35 долларни ташкил этди. West Техаs Intermediate нефть фьючерслари 50 сентга ёки 0,7 фоизга ошди ва бир баррел учун 74,05 долларни ташкил этди.
Хитойнинг харид менежерлари индекси (PМI) август ойида олти ойлик энг паст даражага тушди. Мамлакат 8 ой ичида биринчи марта июлда янги экспорт буюртмаларининг пасайишини қайд этди, шунингдек, августда янги уйлар нархи йил давомида энг паст суръатда ўсди.
“Ливияда душанба куни йирик портларда нефть экспорти тўхтатилди ва мамлакат бўйлаб қазиб олиш қисқартирилди”, дейди олти нафар муҳандис Reuters’га.
Улар марказий банк ва нефть даромадларини назорат қилиш учун турли сиёсий гуруҳлар ўртасида қарама-қаршилик мавжудлигини айтди.
Бироқ, нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилотининг (ОPЕК) саккиз аъзоси ва унинг ОPЕК+ деб номланувчи филиаллари октябрда қазиб олишни кунига 180 минг баррелга оширмоқчи. Шу сабабли, таъминотнинг бир қисми бозорга қайтиши керак. Мазкур режа талаб борасидаги хавотирларга қарамай амалга ошиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди