08:37 / 04.09.2024
67

Зеленский: Украина Россия ҳудудларини Путинни музокара столига ўтиришга мажбурлаш учун ушлаб туради

Зеленский: Украина Россия ҳудудларини Путинни музокара столига ўтиришга мажбурлаш учун ушлаб туради
Фото: NBC News
Украина Россиянинг эгаллаб олинган ҳудудларини президент Владимир Путинни музокаралар столига ўтиришга мажбурлаш учун ушлаб туришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский NBC News телеканалига берган интервюсида гапирди.

«Бизга уларнинг ери керак эмас. Биз у ерга ўз турмуш тарзимизни олиб бормоқчи эмасмиз», деди у.

Украина урушни тугатиш бўйича «ғалаба режасига» эга ва унинг ажралмас қисми сифатида бу ҳудудларни «ушлаб туради», деди Зеленский ва бу таклифни АҚШ каби халқаро ҳамкорларга тақдим этишини қўшимча қилди.

«Ҳозир бу бизга керак», деди у Украина томонидан эгаллаб олинган Россия ҳудудлари ҳақида.

Зеленский Украина Россиянинг кўпроқ ҳудудини эгаллаб олишга уриниб кўришни режалаштиряптими ёки йўқлигини муҳокама қила олмаслигини айтди.

«Мен айтмайман, кечирасиз, бу ҳақда гапира олмайман. Бу бизнинг Курск операциямизнинг бошланишига ўхшайди», деди у. «Мен бу ҳақда гапира олмайман, менимча, муваффақиятга эришиш учун кутилмаганлик керак».

Украина қўшинлари ўз махфий операцияси натижасида қарийб бир ой олдин Россия чегарасидаги Курск вилоятига бостириб кирди. Ҳозир Киев Россия ҳудудининг қарийб 500 квадрат километрини назорат қилишини даъво этмоқда ва юзлаб рус ҳарбий асирларини олган. Махфийлик остида экани таъкидланган Курск операцияси Украина иттифоқчилари, жумладан, АҚШ учун кутилмаган бўлгани таъкидланмоқда. Зеленский NBC News телеканалига берган интервюсида Байден маъмурияти операциядан бехабар бўлганини ва ҳатто Украина ичида ҳам бу операция сир сақланганини айтди.

Вашингтон ҳам Киевнинг Курск бўйича режаларига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини бир неча бор таъкидлаган.

«Ҳа, биз ҳеч кимга хабар бермадик. Ва бу ишончсизлик туфайли эмас», деди Зеленский ва Киевнинг ўтган ёздаги қарши ҳужуми, асосан, бу ҳақда кўп эълон қилингани ва муҳокама этилгани учун муваффақиятсизликка учраганини ва русларга тайёргарлик кўришга вақт берганини қўшимча қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский: Украина Россия ҳудудларини Путинни музокара столига ўтиришга мажбурлаш учун ушлаб туради