10:20 / 04.09.2024
30

Россия армияси Львовга ҳаво ҳужуми уюштирди

Россия армияси Львовга ҳаво ҳужуми уюштирди
Фото: Telegram
Россия армияси 4 сентябрь куни Украинанинг Львов шаҳрига ракеталар билан зарба берди. Оқибатда камида 17 киши жароҳатланди.

Львов мери Андрей Садова ҳужум оқибатида бош вокзал ҳудудидаги турар-жой бинолари ёнгани, айрим уйларнинг деразалари синганини айтди. Камида 17 киши, жумладан, 10 ва 15 ёшли икки бола жароҳатланган. Касалхонага 15 киши ётқизилган, улардан беш нафарининг аҳволи оғир.

Дастлабки маълумотларга кўра, Россия армияси Львовга “Кинжал” гипертовушли ракеталари билан зарба берган. Гувоҳлар маҳаллий вақт билан соат 05:40 атрофида Львов устидан бир нечта ракета учиб ўтганини айтган. Шундан сўнг, соат 05:46 да шаҳарда жуда қаттиқ товуш эшитилган, уйларнинг деворлари силкинган. Ҳужум туфайли Львовдаги иккита мактабда ўқиш бошланмаслиги маълум қилинган.

4 сентябрга ўтар кечаси Киев, Суми, Львов ва Кривой Рогда ҳам портлашлар кузатилган. Пойтахт чеккасида ва Киев вилоятида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлаган. Бундан ташқари, 4 сентябрь соат 05:00 атрофида Украинанинг барча вилоятларида ҳаво ҳужумидан тревога эълон қилинган. Украинадаги “таранглашган тун” туфайли Польша жанговар самолётларини ҳавога кўтарган.

Польша “ўз ҳаво ҳудудини хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўраётгани” айтилган. Reuters агентлигига кўра, Польша авиацияси Россиянинг Украинага зарбалари туфайли саккиз кун ичида учинчи марта ҳавога кўтарилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия армияси Львовга ҳаво ҳужуми уюштирди