11:09 / 04.09.2024
39

Украина ташқи ишлар вазири ҳам истеъфога чиқмоқда

Украина ташқи ишлар вазири ҳам истеъфога чиқмоқда
Фото: Getty Images
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба истеъфога чиқмоқда. Бу ҳақда Олий рада спикери Руслан Стефанчук маълум қилди.

Вазирнинг Олий радага келиб тушган аризаси яқин кунлардаги ялпи мажлислардан бирида кўриб чиқилади. Дастлаб, Кулебанинг истеъфога чиқиши ҳақида мамлакат президенти Владимир Зеленский жамоасидагилар маълум қилганди. Унинг ўрнига ўринбосари Андрей Сибигининг номзоди кўриб чиқилмоқда.

У президент офиси раҳбарининг собиқ ўринбосари (2021-2024 йиллар), Украинанинг Туркиядаги собиқ элчиси (2016-2021 йиллар) ҳамда украиналик дипломат ҳисобланади. Манбалар ҳукуматда кадрлар ўзгариши мумкинлигини прогноз қилинмоқда. Бу ўзгаришлар Украина бош вазири Денис Шмигалга тегишли бўлмайди, у ўз лавозимида қолади.

Ҳукуматдаги ўзгаришлар

“Халқ хизматкори” фракцияси раҳбари Давид Арахамия бу ҳафта “ҳукуматни қайта тиклаш” бўлиб ўтишини айтди. Бу эса Вазирлар маҳкамаси ходимларининг 50 фоиздан ортиғига таъсир қилади. 3 сентябрь куни Зеленский президент офиси раҳбари ўринбосари Ростислав Шурмани ишдан бўшатди. Халқ депутати Ярослав Железнякнинг айтишича, бу қарор ҳамкорларнинг позицияси ва очиқ коррупция туфайли қабул қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина ташқи ишлар вазири ҳам истеъфога чиқмоқда