12:00 / 04.09.2024
53

Россияда генерал-майор Мўминжонов 2 ноябргача ҳибсга олинди

Россияда генерал-майор Мўминжонов 2 ноябргача ҳибсга олинди
Фото: Sergei Fadeichev/TASS/dpa/picture alliance
Москвадаги 235-гарнизон ҳарбий суди пора олишда гумон қилинган Ленинград ҳарбий округи қўмондони ўринбосари Валерий Мўминжоновни тергов талабини қаноатлантириб, ҳибсга олди. ТАСС мухбирининг 3-сентябр, сешанба куни суд залидан хабар беришича, генерал-майорни 2 ноябрга қадар ҳибсда сақлаш тўғрисидаги суд қарори ҳали кучга киргани йўқ ва ҳимоя томони бу ҳақда апелляция бериш ниятида.

Мўминжонованинг адвокати ёпиқ эшиклар ортида ўтган йиғилишда унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида уй қамоғини қўллашни сўради. Ленинград ҳарбий округи қўмондони ўринбосарининг ўзи айбини тан олмади.

Мўминжоновнинг ҳибсга олингани бир кун аввал маълум бўлди, Россия Федерацияси Тергов қўмитаси унга нисбатан жуда катта миқдорда пора олгани учун жиноий иш қўзғатилганини билдирди. Тергов маълумотларига кўра, у Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг ресурслар билан таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган ва Россия армиясини кийим-кечак билан таъминлаш учун жавобгар бўлганида 20 миллион рублдан ортиқ миқдорда пора олган. Валерий Мўминжонов, Тергов қўмитасининг маълумотларига кўра, Мудофаа вазирлиги манфаатларини кўзлаб, шу жумладан Россия Федерацияси ҳарбий амалиётлари зонасида кийим-кечак етказиб бериш бўйича тижорат компаниялари билан 1,5 миллиард рублдан ортиқ шартномалар тузишга «кўмаклашган».

«Тергов давомида Мўминжонов ва унинг оила аъзолари Москва ва Воронеж шаҳарларида қиймати 120 миллион рублдан ортиқ бўлган кўплаб кўчмас мулк объектларига эга экани аниқланди, уларни сотиб олишнинг қонунийлиги текширилмоқда», — дейилади РФ Тергов қўмитаси хабарида.

Шойгунинг учинчи собиқ ўринбосари фирибгарлик иши бўйича ушланди

29 август куни Тергов қўмитаси Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Павел Поповга нисбатан жиноий иш қўзғатди. Тергов маълумотларига кўра, 2021 йилдан 2024 йилгача Попов «Патриот» боғи ишини ташкил қилиш учун масъул бўлган ва «бойиб кетган». Шу куни Москвадаги 235-гарнизон ҳарбий суди Поповни 29 октябргача тергов изоляторига жўнатди.

Павел Попов узоқ вақт Россия собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу билан ишлаган: 2008 йилдан 2013 йилгача у Фавқулодда вазиятлар вазирлигида унинг ўринбосари бўлган. Попов 11 йил давомида мудофаа вазири ўринбосари лавозимида ишлаган ва икки ой аввал ишдан бўшатилган эди. Амалдор Шойгу жамоасидан қўлга олинган учинчи вазир ўринбосари бўлди: аввалроқ Тергов қўмитаси Дмитрий Булгаковни 1,3 миллиард рубллик коррупцион келишувлар учун, Тимур Ивановни эса 1,2 миллиард рубл пора учун ушлаган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда генерал-майор Мўминжонов 2 ноябргача ҳибсга олинди