15:02 / 04.09.2024
24

Зеленский ҳукуматдаги кадрлар ўзгариши сабабини айтди

Зеленский ҳукуматдаги кадрлар ўзгариши сабабини айтди
Фото: Украина президенти Telegram канали
Украина президенти Владимир Зеленский Вазирлар маҳкамаси ва президент офисидаги кадрлар ўзгариши сабабини айтди.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, куз Украина учун ниҳоятда муҳим бўлади. Шу сабабли ҳукуматдаги айрим йўналишларни кучайтириш, кадрлар бўйича қарорлар тайёрлаш зарур. Айрим сиёсий йўналишлар бошқаларига қараганда кўпроқ аҳамиятга эга.

"Биринчидан, марказий ҳокимият билан маҳаллий жамоалар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарур. Айниқса, ҳозир қиш мавсумига тайёргарлик кўрилаётган пайтда бу жуда муҳим. Иккинчидан, Украина мудофаа саноатида аллақачон сезиларли ютуқларга эришган", деди Зеленский.

Учинчи йўналиш НАТО билан ҳамкорликни кучайтириш ҳисобланади. Президентга кўра, бу мақсадга эришишда махсус ўзаро алоқалар ўрнатиш лозим. Тўртинчи йўналиш эса Европа Иттифоқига аъзолик бўйича амалий музокаралар олиб бориш.

"Бу ҳуқуқий ва сиёсий жиҳатдан жуда аниқ иш. Бунинг учун шахсий жавобгарлик бўлади. Бешинчиси — Украина шериклар билан муносабатларда эришган барча нарсаларни бирлаштириш керак", деди Зеленский.

У бир вақтнинг ўзида ахборот, маданий ва дипломатик ишларни янги босқичга кўтариш зарурлигини айтди.

"Ҳозирда Украина ҳукумат институтларига янги куч-қувват бериш пайти келди ва мен ёрдам бераётган барча инсонларга миннатдорлик билдираман", деди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский ҳукуматдаги кадрлар ўзгариши сабабини айтди