Фото: Patryk Jaraccz/AFP
Россия қуролли кучлари томонидан 3 сентябр куни Украинанинг Полтава шаҳрига уюштирилган ракета зарбаси қурбонлари сони 53 кишига, жароҳатланганлар сони эса 298 кишига етди. Бу ҳақда Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, вайроналарни тозалаш давом этмоқда. Фавқулодда хизмат маълумотларига кўра, улар остида яна беш нафаргача одам бўлиши мумкин.
Россиянинг Полтавага зарбаси
Украина президенти Володимир Зеленский, дастлабки маълумотларга кўра, иккита баллистик ракета билан берилган зарба таълим муассасаси ва қўшни шифохона ҳудудига тушганини таъкидлади. «Алоқа институти биноларидан бири қисман вайрон бўлди, кўпчилик вайроналар остида қолиб кетди», — деб ёзган Зеленский.
«Мен воқеанинг барча ҳолатларини тўлиқ ва тезкор тергов қилишни буюрдим, - деди Украина президенти. - Зарбадан кейин биринчи дақиқалардан бошлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берган ҳар бир кишидан миннатдорман».
Воқеа жойидан олинган кадрларга кўра, Зеленский ёзган ўқув муассасаси Телекоммуникация ва ахборотлаштириш ҳарбий институтидир (собиқ Полтава олий ҳарбий қўмондонлик алоқа мактаби).
Украина Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, тревога ва ракеталар етиб бориши орасидаги вақт шунчалик қисқа бўлганки, одамлар бомбалардан ҳимояланиш бошпанасига етиб боришга улгурмаган.
Евроиттифоқ Россиянинг Полтавага ҳужумини қоралади
Европа Иттифоқи 3 сентябр куни Россиянинг Полтавага ракета ҳужуми уюштиргани ва 50 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлганини қоралади. «Бу яна бир қон тўкилиши Россиянинг Украина ва унинг халқига қарши шафқатсиз урушини давом эттириш, катта қурбонлар ва кенг кўламли вайронагарчиликларга сабаб бўлишга интилиш қатъиятини исботлайди», деди Европа Иттифоқи ташқи сиёсати вакили Петер Стано. «Биз қурбонлар оилаларининг қайғусига шерикмиз ва Украина халқини қўллаб-қувватлаймиз», — дея қўшимча қилди у.
Россия икки ярим йилдан бери қўшни давлатга қарши уруш олиб бормоқда, Украина бўйлаб ракета ва учувчисиз учоқлар ёрдамида ҳужумлар уюштирмоқда ва «қўрқоқлик билан асосан тинч аҳолини нишонга олмоқда», дея маълум қилди Брюссел. Бу ҳолат фақатгина Украинанинг БМТ Низомидаги ўзини ҳимоя қилиш бўйича қонуний ҳуқуқига мувофиқ, Россия ҳудудидан амалга оширилаётган бундай ҳужумларни самарали қайтариш ва «тажовузкорни орқага суриб ташлаш» имкониятига эга бўлиши зарурлигини кўрсатади, деб таъкидлади Стано. Россия ва Украина уруши «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди