Фото: johnschreiber
Amazon асосчиси ярим миллиард долларлик Koru елканли яхтасидан кейин ўз коллекциясини тўртинчи шахсий самолёт билан бойитди.
Rolls-Royce двигателлари ўрнатилган Gulfstream G700 дунёдаги энг тезкор шахсий самолётлардан бири ҳисобланади. Унинг интерери бешта хона, ювиниш хонаси ва ҳожатхона, шунингдек, катта ошхонадан иборат. Самолёт жами 19 кишини таший олади, Gulfstream G700’нинг максимал парвоз узоқлиги — 14 минг километрдан ортиқ.
JetSpy сервиси маълумотларига кўра, Безоснинг шундоқ ҳам олдинги Gulfstream G650 моделидан иккита самолёти, бундан ташқари, Швейцария компаниясига тегишли Pilatus PC-24 ҳаво кемаси мавжуд. Мутахассисларнинг баҳолашича, Amazon асосчисининг авиацион коллекцияси 200 миллион долларни ташкил этади.
Gulfstream G700 самолёти — бозорда янги бўлиб, бутун дунё миллиардерлари унинг харид қилиш йўлида курашмоқда. Тахминларга кўра, жорий йилнинг июл ойидан бери америкалик яна бир миллиардер Илон Маск ҳам Gulfstream G700 самолётига эгалик қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди