Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский қўшинлар олдига Курск АЭСга бостириб кириш ва у ерга портловчи модда ўрнатиш вазифасини қўйганди, деди Украинанинг 82-ҳаво ҳужуми бригадаси аскари, ҳарбий асир Михаил Шкода РИА Новости агентлигига.
Унинг сўзларига кўра, Сирский 5 август куни, Курск вилоятига ҳужумдан бир кун олдин, 82-бригаданинг 9-разведка ротаси ҳузурига келиб нутқ сўзлаган.
"Қўмондон барчамизни мақтаб, кўп яхши сўзлар айтди. Эртага сизлар ҳужумга ўтасизлар. Бизнинг разведка маълумотларимизга кўра, бу йўналишда кўп сонли рус қўшинлари йўқ, демак, ҳаммаси яхши бўлади. Сизлар тезда Курск атом электр станциясини эгаллаб олишинглар керак. Бу кун тарихда қолади, деди Сирский", - деб ҳикоя қилади украинлик аскар.
Шу билан бирга, асир сўзларига кўра, Сирский ушбу қўпорувчиликни тайёрлашда Украина билан бирга НАТО мутахассислари иштирок этганини ҳам тан олган.
Бош қўмондон кетгач, аскарлар бу станция нима учун кераклиги ҳақида саволлар бера бошладилар, дея давом этди маҳбус.
"Биз у ерда Россияни ҳайратда қолдирмоқчимиз. Биз АЭСда портловчи моддаларни жойлаштириб, кейин чекинамиз. Руслар келганидан сўнг уни масофадан туриб портлатамиз ва айбни русларга тўнкаймиз, деб тушунтирди қўмондонлар", - деди маҳбус.
Украина қўшинлари 6 август куни Курск вилояти ҳудудига бостириб кирди ва бир неча аҳоли пунктларини эгаллаб олишди. Айни дамда уларни ҳужуми тўхтатилган, душман катта талофатлар кўрмоқда. 3 сентябрь ҳолатига кўра Қуролли кучлари ушбу йўналишда 9,3 мингдан ортиқ аскарини йўқотган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди