09:53 / 05.09.2024
39

Олий рада режалаштирилган 7 амалдордан тўрт нафарини ишдан бўшатди

Олий рада режалаштирилган 7 амалдордан тўрт нафарини ишдан бўшатди
Фото: Eugen Kotenko/Avalon/Photoshot/picture alliance
Украина Олий радаси 4 сентябр, чоршанба куни Александр Камишинни стратегик саноат вазири, Денис Малюскани Адлия вазирлиги раҳбари, Руслан Стрелецни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири ва Олга Стефанишинани бош вазирнинг евроинтеграция бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилди.

Бироқ парламент Ирина Верешчукнинг вақтинча эгаллаб олинган ҳудудларни реинтеграция қилиш вазири лавозимидан ва Виталий Ковалнинг Давлат мулк жамғармаси раҳбари лавозимидан истеъфога чиқишини қўллаб-қувватламади. «РБК-Украина» агентлигининг «Халқ хизматкори» фракциясидан суҳбатдоши, Ковал ишдан бўшатилиши унинг кейинчалик Аграр сиёсат вазирлиги бошлиғи этиб тайинланишига эътироз билдирган айрим фракция депутатлари томонидан саботаж қилинганини айтди. «Верешчукка келсак, у бош вазир ўринбосари лавозимидан четлатилишидан мамнун эмас эди ва бу ҳақда депутатларга хабар берди, натижада унга содиқ «хизматчилар» унинг ишдан олинишини қўллаб-қувватламади», деб ёзади агентлик.

Кулебани ишдан бўшатиш ҳали амалга ошмади

Истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзган Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ҳамон ишдан бўшатилишини кутмоқда - 4 сентябр куни Олий рада ҳукуматдаги бир қатор кадрлар ўзгаришига овоз берганига қарамай, бу борадаги ўзгаришни кейинга қолдирди. «РБК-Украина» суҳбатдошининг аниқлик киритишича, улар Кулеба бўйича овоз беришни эртаси кунга қолдиришга қарор қилишди, чунки «потенциал» йўқлиги ва залда етарли депутатлар бўлмагани аён бўлган.

Агентлик манбаларга таяниб, Кулеба «муҳим элчихоналардан бирини» бошқариши мумкинлигини таъкидлайди. Гап Брюсселга тайинлаш ҳақида бормоқда - у ерда Украинанинг Европа Иттифоқи ва НАТОдаги ваколатхоналари билан бир қаторда Белгия ва Люксембургда Украина элчихонаси ҳам жойлашган. Шу билан бирга, президент Володимир Зеленский Кулебанинг янги лавозимга тайинланиши ҳақида аниқ жавоб бермади ва «бу ҳақда гапиришга ҳали эрта» эканлигини таъкидлади.

«Украинская правда» нашрининг аввалроқ номи ошкор этилмаган суҳбатдошлари таъкидлашича, Дмитрий Кулеба истеъфога чиққан тақдирда Украина ташқи ишлар вазири лавозимига асосий номзод ташқи ишлар вазирининг амалдаги биринчи ўринбосари Андрей Сибига бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олий рада режалаштирилган 7 амалдордан тўрт нафарини ишдан бўшатди