Фото: Ведомости
Россияда амалдорларга жамоат транспортида юриш мажбуриятини юкловчи қонун лойиҳаси кўриб чиқиляпти. «Новые люди» («Янги одамлар») фракцияси Думага киритган қонун лойиҳасида барча даражадаги ҳукумат органлари раҳбарлари ва парламент депутатлари учун ҳафтасига икки марта «Автомобилсиз кун» жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Ушбу ташаббус муаллифи — депутат Владимир Плякин. «Автомобилсиз кун» саналари ва тартиби ҳукумат аъзолари томонидан белгиланиши мумкин. Муаллифлар янги қонун амалдорларга ўз ҳудудларидаги жамоат транспортидаги (ва бошқа) муаммоларни яхшироқ тушунишда ёрдам беришига умид қилишмоқда.
«Раҳбарлар ўрнак кўрсатса, бошқалар ҳам шахсий автомобилларидан камроқ фойдаланиб, жамоат транспортига ўтишлари мумкин. Натижада йўлларимиз очиқ, ҳавомиз мусаффо бўлади», — дейилади қонун лойиҳасига ёзилган изоҳда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди