Фото: Google Images
Украина урушни тугатиш бўйича ўз ҳамкорлари билан биргаликда батафсил режа тайёрлайди. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Зеленский NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Тинчлик бўйича биринчи саммитнинг баёнотини қўллаб-қувватлаган ҳамкорларимиз билан биргаликда урушни тугатиш бўйича батафсил режа ишлаб чиқамиз. Путин юзага келтирган барча муаммоларни бандма-банд ечиш йўлларини кўрсатиб ўтамиз. Биз урушни тугатиш бўйича ўз версиямизни тақдим қиламиз”, деди Украина президенти.
Президентнинг сўзларига кўра, “қанчалик кўп давлат режани ишлаб чиқишга қўшилса, шунча кўп давлатлар бу режани батафсил тушуниб олади”.
Давлат раҳбарининг қўшимча қилишича, Украина томони ушбу режани иккинчи жаҳон саммитида кўриб чиқиш учун тақдим қилади ва у ерда “Россия вакиллари, албатта, бўлиши керак”.
“Биз Россия томонисиз бу урушни дипломатик йўл билан тугатиш жуда қийин эканлигини тушунамиз ва барча давлатлар биздан иккинчи саммитда Россия қатнашишини сўрамоқда. Биз бунга қарши эмасмиз. Келинглар, режа тузиб, уларни таклиф қиламиз”, деди президент.
Жорий йилнинг 15—16 июнь кунлари Швейцариянинг Бюргеншток курортида Украина бўйича тинчлик конференцияси бўлиб ўтганди.
Россиянинг Берндаги элчихонаси матбуот котиби Владимир Хохлов Швейцария Украина бўйича саммитда иштирок этиш учун Россияга таклиф юбормагани, Москва ҳеч қандай ҳолатда саммитда иштирок этмаслигини маълум қилган. Кремль Украина-Россия можаросини Москва иштирокисиз ҳал қилишни мутлақо мантиқсиз ва бефойда эканини таъкидлаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди