Фото: Google Images
Владимир Путин Россиянинг Украина билан музокараларга розилигини, бироқ бу музокаралар 2022 йилда Истанбулда эришилган келишувлар асосида бўлиши кераклигини айтди.
Унинг таъкидлашича, аввалроқ бу келишувлар Украина томонига маъқул келган, бироқ мамлакат расмийлари Ғарбнинг кўрсатмалари туфайли лойиҳадан воз кечишга қарор қилган.
“Биз улар билан музокарага тайёрмизми? Биз бундан ҳеч қачон воз кечмаганмиз. Лекин қандайдир вақтинчалик талаблар асосида эмас, балки Истанбулда келишилган ҳужжатлар асосида музокара ўтказилиши керак”, деди президент Владивостокдаги Шарқий иқтисодий форум ялпи мажлисида.
Владимир Путиннинг сўзларига кўра, 2022 йил март ойида Истанбулда бўлиб ўтган музокараларда Россия ва Украина делегациялари “тинчлик келишувининг деярли барча параметрлари” бўйича келишиб олишга муваффақ бўлган. Унинг қайд этишича, шартлар Украина музокаралар делегацияси раҳбари Девид Арахамия томонидан маъқулланган.
“Ҳа, ҳали якунланиши керак бўлган баъзи нарсалар бор эди, лекин умуман олганда, бу ҳужжатга виза қўйилган. Кейин жаноб Борис Жонсон келди, Британия ҳукумати ҳам буни тасдиқлайди. У украиналикларга охирги аскар қолгунга қадар курашиш бўйича кўрсатмалар берди. Бугун Россиянинг стратегик мағлубиятига эришиш учун мана шундай кўрсатмалар асосидаги ҳаракатлар содир бўлмоқда”, — дея қўшимча қилди Путин.
Истанбул келишувлари тўплами Украинанинг НАТОга аъзо бўлишдан ва ядровий қурол яратишдан бош тортишини ўз ичига олган. Ўз навбатида, Киев "НАТОнинг бешинчи моддасига ўхшаш" халқаро хавфсизлик кафолатларини олишни мақсад қилганди.
Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги музокаралар 2022 йилнинг май ойида тўхтаб қолган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди