20:50 / 05.09.2024
32

КХДР Жанубий Кореяга яна 420 та чиқинди шари учирди

КХДР Жанубий Кореяга яна 420 та чиқинди шари учирди
Фото: Yonhap
Шимолий Корея Жанубий Корея томон навбатдаги чиқинди билан тўлдирилган шарларни учирди. Бу ҳақда Жанубий Корея қуролли кучларига таяниб Deutsche Welle маълум қилди.

Аниқлик киритилишича, бу сафар гап 420 та ҳаво шарлари ҳақида кетмоқда, уларнинг биринчи партияси 4 сентябрь куни кечки пайт учирилган. 5 сентябрь куни эрталаб янги шарлар ҳавога кўтарилган.

“Корея ярим оролининг шимоли-ғарбий қисмида, хусусан, Жанубий Кореянинг Кённгги провинциясида 5 сентябрь куни эрталаб ерга 20 га яқин ҳаво шарлари қўнди”, деб хабар берди Жанубий Корея ҚК бош штаби.
Қайд этилишича, шарлар ичида асосан қоғоз ва пластмасса чиқиндилари бўлиб, улар соғлиқ учун хавф туғдирмаслиги аниқланган.

AFP’га кўра, 2024 йилнинг май ойидан буён КХДР Жанубий Корея томон 3800 дан ортиқ чиқинди ҳаво шарларини учирган. 4 сентябрь куни ҳаво шарининг учирилиши сўнгги беш ой ичида ўн учинчиси бўлган.

Шимолий Корея расмийларининг айтишича, уларнинг жанубий қўшнисига “самимий совға”лари “чегара ҳудудига ташвиқот материаллари ва ахлатларнинг тез-тез сочилиб кетишига жавобдир”.

КХДР Жанубий Корея томон чиқинди солинган шарларни учиришни бошлаш билан, ўз баёнотига кўра, жанубий кореялик фаолларнинг ярим орол жанубидаги демократик жамият ҳақида гапирувчи КХДР раҳбариятини танқид қилувчи варақалар билан ҳаво шарларини учиришига жавоб қайтарган.

Жанубий Кореянинг аввалги ҳукуматлари фаолларнинг бундай кампанияларни ўтказишини тўхтатишга уриниб, улар тинчликни тарғиб қилмаслигини ва чегара яқинидаги аҳоли хавфсизлигига таҳдид солаётганини айтишган. 2021 йилда киритилган ҳаво шарларини учиришни тақиқлаш кейинчалик сўз эркинлигини бузгани учун Олий суд томонидан конституцияга зид деб топилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » КХДР Жанубий Кореяга яна 420 та чиқинди шари учирди