Фото: Politico
Американинг ABC News телеканали 10 сентябрь куни бўлиб ўтадиган АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп ва вице-президент Камала Ҳаррис ўртасидаги теледебат қоидаларини эълон қилди.
Қоидаларга кўра, аудиторияда томошабинлар бўлмайди. Фақат сўзлаш навбати келган номзоднинг микрофонлари ёқилади, бошқа номзод гапирганда улар ўчирилади. Фақат модераторлар савол беришлари мумкин бўлади.
Қайд этилишича, ҳар бир номзодга модераторлар саволига жавоб бериш учун икки дақиқа, рақиб танқидига жавоб бериш учун яна икки дақиқа ва аниқлик киритиш учун қўшимча бир дақиқа вақт ажратилади. Номзодларга ўз тақдимотига тайёргарлик кўришга рухсат берилмайди, лекин уларга эслатма олишлари учун қоғоз ва ручкалар берилади. Реклама учун танаффус вақтида сайловолди ташвиқоти вакилларига ўз номзодлари билан мулоқот қилиш тақиқланади.
Микрофон тартиблари аввалроқ баҳс-мунозараларга сабаб бўлган: Трамп ва амалдаги президент Жо Байден ўртасидаги июнь ойида бўлиб ўтган биринчи мунозарада фақат навбати бўлган киши микрофонлари ёқилган эди. Таклиф Байден жамоасидан чиққан.
Трамп кампанияси ушбу қоидалар тарафдори эди, бироқ Ҳаррис ва унинг кампанияси бунга қарши чиқди. У аввалроқ ижтимоий тармоқларда юқори лавозимга даъвогарлар очиқ баҳс юритиши кераклигини ва Трамп атрофидагилар унга микрофонни ёқилган ҳолда қолдириш учун етарлича ишонмаётгани сабабли Америка халқи ҳам бунга ишонмаслигини ёзганди.
АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди