Фото: AFP
Хитой ҳукумати хорижликларга мамлакатдаги болаларни асраб олишни тақиқлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Вазирлик расмийси Мао Ниннинг аниқлик киритишича, ягона истисно қон-қариндош бўлган шахслар томонидан фарзанд ёки ўгай фарзандни асраб олиш ҳолатлари учун қўлланилади. У бу қарорнинг сабабларини тушунтирмади ва бу тегишли халқаро конвенциялар руҳига мос келишини айтди.
Таъкидланишича, ўнлаб йиллар давомида хорижликлар Хитойга келиб, маҳаллий болаларни асраб олган ва кейин ўз ватанларига олиб кетган. Ушбу амалиёт коронавирус пандемияси даврида вақтинча тўхтатилди, аммо кейинчалик чет элликлар томонидан фарзанд асраб олишга яна рухсат берилди. Энди эса бутунлай тақиқланмоқда.
АҚШ консуллиги 2022 йилнинг октябридан 2023 йилнинг сентябригача бўлган 12 ой ичида Хитойдан фарзанд асраб олиш учун 16 та виза берган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди