13:33 / 06.09.2024
46

Байденнинг ўғли 17 йилга қамалиши мумкин

Байденнинг ўғли 17 йилга қамалиши мумкин
Фото: Getty Images
АҚШ президентининг ўғли Ҳантер Байден солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик бўйича айбини расман тан олди. Гап айбловга оид тўққизда пункт ҳақида бормоқда. Улардан учтаси АҚШ қонунчилигига кўра оғир солиқ жиноятлари сифатида таснифланади. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Трамп томонидан тайинланган судья ҳукмни 16 декабрга белгилади. Президент Жо Байденнинг ўғли энди солиқ тўлашдан бўйин товлаш, сохта солиқ декларацияларини тақдим этиш ва солиқларни тўламаслик каби жиноятлари учун 17 йилгача қамалиши мумкин. Бундан ташқари, кичик Байден 1,3 миллион долларгача жаримага тортилиши кутилмоқда.

Ҳантер Байден суд залида унга ҳеч қандай босим ўтказилмагани ва бундай қадам эвазига ҳеч нарса ваъда қилинмаганини айтди. Айбни тан олиш кичик Байденни ошкора суд жараёнидан қутқаради.

Бу жараёнда гувоҳлар унинг харажатлари ҳамда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилгани ҳақидаги нохуш тафсилотларни очиқлаши мумкин эди.

2023 йил декабрда Ҳантер Байденга тўққиз бандли солиқ тўламаслик айбловлари қўйилган. Прокуратуранинг таъкидлашича, президентнинг ўғли миллионлаб долларни “солиқ тўлаш ўрнига ҳашаматли турмуш тарзига” сарфлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байденнинг ўғли 17 йилга қамалиши мумкин