23:11 / 06.09.2024
65

Украина Мудофаа вазирлигида жанговар тўловлар учун маблағ тугади

Украина Мудофаа вазирлигида жанговар тўловлар учун маблағ тугади
Фото: AP
Украинада ҳарбий тўловлар учун пул йўқ. Бу ҳақда Олий Рада бюджет қўмитаси раиси Роксолана Пидласа маълум қилди.

Мудофаа вазирлиги бизга 20 сентябргача жанговар харажатларни тўлашга маблағлари йўқлигини айтди. Лекин биз 20 сентябргача давлат бюджетига ўзгартириш киритиш бўйича овоз берамиз. Ҳозир Олий Рада йиғилиши санасини айта олмайман, лекин тахминан 17—18 сентябрь кунлари овоз беришни кутмоқдамиз”, деди у.

Депутатнинг сўзларига кўра, йил бошида АҚШдан молиялаштириш кечикиши туфайли қийинчиликлар юзага келган. Шу сабабли, Киев ҳарбийлар учун ажратилган маблағларга қурол сотиб олишга мажбур бўлган.

Август ойида Украина бош вазири Денис Шмигаль мудофаа эҳтиёжлари учун маблағнинг кескин танқислиги — 12 миллиард доллардан ортиқ дефицитни эълон қилган эди.

Financial Times хабар қилганидек, Украина йиллик 87 миллиард долларлик бюджетининг деярли ярмини мудофаа харажатларига ажратган, бироқ ички даромади атиги 46 миллиард долларни ташкил этади. Рада депутати Александра Устинова давлат бюджетидаги емирилишлар Ғарб маблағлари ёрдамида ёпилаётганига эътибор қаратган. Унинг сўзларига кўра, агар Қўшма Штатлар ёрдамни тўхтаца, Украина расмийлари G7 мамлакатларига ёрдам сўраб “қўл чўзишга” мажбур бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина Мудофаа вазирлигида жанговар тўловлар учун маблағ тугади