© Sputnik / Виталий Белоусов
Ғарб Киев режими қўли орқали Россияни стратегик мағлубиятга учратмоқчи, деди истеъфодаги америкалик разведкачи Скотт Риттер Youtube даги "Reporterfy Media & Travel" каналига берган интервьюсида.
"Ғарб — АҚШ ва Европа ўзларининг асосий мақсадлари — Россияни стратегик мағлубиятга учратишни Украина можароси билан боғладилар. Улар Украина можароси орқали буни амалга оширишни умид қилмоқдалар", - деди разведкачи.
Унинг таъкидлашича, бундай режани амалга ошириш ниҳоятда қийин, чунки Россия ядро арсеналига эга ва ҳеч қачон стратегик жиҳатдан мағлуб бўлишига йўл қўймайди.
Собиқ разведкачига кўра, Украинага қурол етказиб бериш сиёсати барбод бўлган ва бу можарода ҳақиқий мағлуб бўлган ягона томон Киевнинг ўзи бўлади.
“Можаро якунида уларда Одесса, Харков, <...> Киев, <...> шаҳарлари бўлмаслиги мумкин, уларда ҳатто ўз миллати бўлмаслиги мумкин" — дея башорат қилади эксперт.
Президент Владимир Путин Ғарбнинг Россияни мағлуб этиш, парчалаш ва талон-тарож қилиш режаларига бир неча бор ишора қилган. Унинг сўзларига кўра, уларга аҳолиси жуда кўп бўлган бундай катта мамлакат керак эмас эди. Давлат раҳбари “улар ҳеч қачон буни уддалай олмайдилар”, деб таъкидлаган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди