20:30 / 07.09.2024
55

Туркия ва Мисрнинг ярашуви: улар нега аразлашган эди?

Туркия ва Мисрнинг ярашуви: улар нега аразлашган эди?
Миср президенти 12 йил ичида илк марта Туркияга ташриф буюрди. Икки давлат ўртасидаги алоқалар 2013 йилда ёмонлашган, ўшанда авторитар генерал Абдулфаттоҳ ас-Сиси демократ президент Муҳаммад Мурсийни ҳокимиятдан йиқитган эди. Мавзу борасида “Геосиёсат”да таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Азамат Шарипов сўз юритади.

Маълумот учун, Анқара ва Қоҳира ўртасидаги муносабатлар 2020 йилдан илиқлаша бошлаганди. Ўтган йили ҳар икки мамлакат бир-бирига элчи жўнатди, шу йил февралда эса Ражаб Тоййиб Эрдўған Мисрда бўлганди.

Мусулмон оламида катта нуфузга эга икки мамлакат ўртасидаги низо тарихини сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов шундай тушунтиради:

2011 йил араб давлатлари ўртасида Араб баҳори – араб давлатларида ижтимоий-иқтисодий инқирозлар сабабли ҳукуматларни ағдариш бошланади. Араб дунёсидаги энг катта йиқитилган ҳукумат Мисрда 30 йиллик бошқарувга эга Ҳусний Муборак ҳокимияти эди. Шундан кейин ҳукумат тепасига “Мусулмон биродарлари” келади. Унинг раҳбари Мурсий эди. Мурсий билан Эрдўғаннинг ҳам ички, ҳам ташқи сиёсати бир-бирига ўхшаш эди. Аммо Мурсий ҳокимияти генерал-маршал Ас-Сиси томонидан қулатилади. Бу инқилобда Исроил ва Саудиянинг ҳам манфаатлари бор эди.

2012-2013 йилдан буён Туркия ва Мисрнинг муносабатлари салбий нуқтага тушиб қолган эди. Бу ерда Эрдўғаннинг шахсияти ва сиёсати Миср президентиникидан фарқ қилиши масаласи бор. Эрдўған араб давлатларида демократия ва ислом уйғунлигини истайдиган давлат раҳбарларидан бири ҳисобланади. Мисрда мана шу жараён узилгани учун ҳам унинг муносабати ўта салбий тус олади. Қолаверса, Эрдўғаннинг ўзи давлат тўнтаришига учраган бўлса-да, ҳокимиятини сақлаб қола олган. У ҳокимиятга келгунигача Туркияда тўрт марта ҳукумат ағдарилган. Ўртада 10 йиллик турғунликдан кейин Туркия Миср, Сурия ва бошқа араб давлатлари билан муносабатни тикламоқда
”.

Таҳлилчи Азамат Шариповнинг қайд этишича, Миср ва Туркия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига яқинда 100 йил тўлади.

Эрдўған ва Ас-Сиси 2022 йил Қатарда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионатида илк марта учрашган. Улар 2023 йил Ҳиндистондаги G-20 глобал саммитида ҳам учрашув ўтказишди. Эрдўған 2024 йил 14 февралда расмий ташриф билан Қоҳирага боради. Савдо алоқаларини яхшилаш ва минтақадаги можароларни тинчлик йўли билан бартараф этиш масаласи қўйилади. Миср – Туркиянинг узоқ йиллик сиёсий шерикларидан, асосий савдо ҳамкорларидан бири.

Украинадаги уруш сабабли Европа давлатларининг кўпчилиги Россия углеводородларига бойкот эълон қилган, шундай шароитда Туркия Шарқий Европа давлатларига суюлтирилган газни экспорт қилиш бўйича транзит йўлак вазифасини бажармоқда. Икки давлатнинг савдо-иқтисодий алоқалари бир-бирига ўзаро боғлиқ. Миср, шунингдек, Туркия ҳарбий саноатининг янги ютуқларига қизиқиш билдирмоқда
”, – дейди Шарипов.

НормуҳаммадАли Абдураҳмонов суҳбатлашди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия ва Мисрнинг ярашуви: улар нега аразлашган эди?