22:13 / 07.09.2024
46

Қирғизистон «Толибон»ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарганини тасдиқлади

Қирғизистон «Толибон»ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарганини тасдиқлади
Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг «Толибон» ҳаракати тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилганини тасдиқлади.

«Мамлакатнинг ваколатли давлат органлари томонидан пухта ўрганиб чиқилган ва ҳар томонлама баҳоланганидан сўнг «Толибон»ни Қирғизистон Республикаси ҳудудида тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга қарор қилинди», дейилади департамент баёнотида.

Шунингдек, «бу қарор минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш ва мулоқотни давом эттиришга қаратилгани» қайд этилган.

«Қирғизистон Республикаси халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонда ва бутун минтақада барқарор ва тинч муҳитни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга содиқ қолади», дейилади хабар якунида.

«Толибон» ҳукумати «Қирғизистон ҳукуматининг қарорини олқишлашини ва маъқуллашини» маълум қилди.

Аввалроқ, Қирғизистон оммавий ахборот воситалари мамлакат Бош прокуратураси тақиқланган террористик-экстремистик ташкилотлар рўйхатини эълон қилганига эътибор қаратган эди. Рўйхатда 20 та ташкилот бор, улар орасида «Толибон» йўқ эди. Толибон 2006 йил 15 сентябрда Бишкек суди қарори билан террорчи ташкилот деб тан олинган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон 2023 йил декабрида «Толибон»ни мамлакатда тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарган эди. ТИВ бу қарорини БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан террорчи деб тан олинган ташкилотлар рўйхатида радикал ҳаракат йўқлиги билан изоҳлади.

Кейинроқ Россия расмийлари ҳам «Толибон»ни «қора рўйхатдан» чиқариш режаларини эълон қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон «Толибон»ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарганини тасдиқлади