Фото: Reuters
Арманистон Россиянинг Украинага нисбатан “тажовузкорлиги” бўйича Халқаро жиноий суд терговини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги Европа Кенгаши давлатларининг қўшма декларациясини имзоламади.
“Биз, Европа Кенгашига аъзо давлатларнинг адлия вазирлари, Еврокенгаш Вазирлар қўмитасига Литва раислиги ҳомийлигида Вильнюс шаҳрида одил судловнинг Россиянинг Украинага қарши агрессияси билан боғлиқ жавобгарлик масалаларини муҳокама қилиш учун йиғилдик", дейилади декларацияда.
Арменпресс нашрига кўра, Арманистон ТИВ матбуот котиби Ани Бадалян мамлакат бошиданоқ декларацияга қўшилмаганини тасдиқлаган. Мазкур ҳужжат 42 та давлат томонидан имзоланган. Улар орасида Болтиқбўйи давлатлари, Грузия ва Молдова бор.
Sputnik Арманистон хабарига кўра, ОАВда Ереван дастлаб декларацияга қўшилгани, кейин эса имзони олиб ташлагани ҳақида маълумот пайдо бўлган.
Россия юрисдикциясини тан олмайдиган ХЖСнинг дастлабки тергов палатаси 2023 йилда Путин ва болалар омбудсмани Мария Лвова-Беловани ҳибсга олиш тўғрисида ордер берган эди. ХЖС Россия расмийларини украин болаларини “депортация қилиш”да айблаган.
ХЖС юрисдикцияси дунё аҳолисининг ярмидан кўпи яшайдиган мамлакатлар томонидан тан олинмайди. Улар орасида Россия, Озарбайжон, Беларусь, Миср, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Саудия Арабистони, АҚШ, Туркия бор. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди