Фото: Reuters
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён мамлакат пойтахтини Теҳрондан Форс кўрфази соҳилларига кўчириш кераклигини айтди. Бу ҳақда Fars News хабар берди.
Унинг фикрича, иқтисодий ва сиёсий марказни Эроннинг жанубий соҳилларига кўчириш керак. Чунки Теҳронда пойтахт сифатида муаммолар мавжуд бўлиб, шундан бошқа чора йўқ.
“Ҳозирги тенденцияни давом эттириб, мамлакатни ривожлантириб бўлмайди. Агар биз Теҳронга жанубдан ва денгиздан ресурслар олиб келишни, кейин уларни маҳсулотга айлантириб, яна жанубга экспорт қилишга жўнатишни давом эттирадиган бўлсак, бу рақобатбардошлигимизни янада пасайтириб боради”, деган Пезешкиён.
Унинг таъкидлашича, Теҳронни ҳозирги муаммолари билан ривожлантиришга уриниш вақтни беҳуда сарфлашдир. Мавжуд муаммолар қаторида президент сув танқислиги, ҳавонинг ифлосланиши ва тупроқ чўкиши кабиларни ҳам санаб ўтди.
Эрон ҳукумати пойтахтни кўчиришни биринчи марта таклиф қилиши эмас. Бу масала Маҳмуд Аҳмадинажод раҳбарлик қилган (2002—2012 йиллар) пайтдаёқ кўтарилган. 2013 йил январида Исломий кенгаш сиёсий ва маъмурий пойтахтни Теҳрондан кўчириш режасини маъқуллаган эди.
Маshreq’да қайд этилишича, аксарият мутахассислар пойтахтни кўчиришга пул сарфлагандан кўра, Теҳроннинг самарасиз ва эскирган инфратузилмасини модернизация қилиш, шунингдек, биноларнинг зилзилаларга бардошлилигини мустаҳкамлаш яхшироқ деб ҳисоблайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди