Фото: Москва Неwс Agency
Россияда рэпер Алишер Моргенштернга нисбатан “хорижий агент” (Россия Жиноят кодексининг 330.1-моддаси 2-қисми) вазифасини бажармагани учун жиноий иш очилди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб, “РИА Новости” хабар берди.
Ушбу модда бўйича энг минимал жазо 300 минг рублгача (3300 доллардан зиёд) жарима, максимали эса икки йилгача озодликдан маҳрум қилишдир. Моргенштерн узоқ вақт давомида ўзининг Telegram ва YouTube каналларида махсус “хорижий агент” белгисиз материаллар чоп этиб келгани айтилмоқда.
Аввалроқ прокуратура рэперга нисбатан жиноий иш қўзғатишни талаб қилиб, Моргенштерн йил давомида икки марта “хорижий агент” қоидаларини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилгани, бироқ ижтимоий тармоқлардаги постларига ҳеч қачон белги қўйишни бошламаганини айтганди.
Россияда 2022 йил май ойида Моргенштерн “хорижий агент” сифатида тан олинди. Бунга унинг блогерларни тарғиб қилувчи Yoола Labs Ltd. компаниясидан (YouTube ҳамкор тармоғи) олган маблағлар эвазига гўёки амалга оширган сиёсий фаолияти сабаб бўлди.
Ҳозирги пайтда Алишер Моргенштерн Россиядан ташқарида бўлиб, яқинда берган интервьюсида мамлакатга қайтиш нияти йўқлигини айтганди.
“Россиядаги халқ мени севади. Мени фақат ҳокимиятдаги бир нечта одам ёқтирмайди. Негалигини ҳали-ҳануз тушунмайман. Менга нисбатан нафрат билан тўлиб-тошган бадкирдорлар ҳам бор. Аммо улар шунчалик таъсирга эгаки, агар хоҳласалар, Россияда қамалишим мумкин”, деган у. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди