Фото: NBC News
Америкалик таниқли сиёсатшунос, тарих профессори, аввалроқ АҚШнинг етти президенти ғалабасини тўғри башорат қилган Аллан Лихтман ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловда ким ютишини айтди. Бу ҳақда у Fox News телеканали эфирида маълум қилди.
Тарихчининг сўзларига кўра, бўлажак овоз беришда АҚШнинг амалдаги вице-президенти ва давлат раҳбари лавозимига номзод Камала Ҳаррис ғалаба қозонади.
“Камала Ҳаррис (президентликка номзод) Трампни енгишига ишончим комил. Демократлар назоратни ўз қўлларида сақлаб қолади. Бу башоратим менинг ‘Оқ уйнинг 13 калити’ номли тизимимга асосланган”, дея таъкидлади у.
Лихтман 1984 йилдан бери АҚШ президентлик сайловларида ғолибларни деярли хатосиз аниқлаб келган. Бунинг учун 13 та омил ёки “калит”дан иборат таҳлил тизимидан фойдаланган.
Тизимнинг моҳияти 13 та саволдан иборат бўлиб, уларга фақат “ҳа” ёки “йўқ” деб жавоб бериш мумкин. Агар олтита ёки ундан ортиқ саволга “ҳа” дейилса, амалдаги партия, акс ҳолатда эса бошқа партия ютишини билдиради.
Фото: AP / Аллан Лихтман
Тарихчи 2000 йилда демократ Алберт Гор президент бўлишини башорат қилганди. Бироқ, Гор умумхалқ овоз беришда ғалаба қозонган бўлса-да, у охир-оқибат кичик Жорж Бушга президентликни топширди. Ўша сайловлар Флорида штатида овозларни қайта санаб чиқиш можароси билан кечгани сабабли, профессор унинг башорати дастлаб аниқ бўлган деб ҳисоблайди.
Лихтман 2016 йилда Дональд Трамп сайловларда ғалаба қозонишини ва Ҳиллари Клинтон мағлубиятга учрашини башорат қилган кам сонли одамлардан эди. Шунингдек, профессор Трампга нисбатан импичмент жараёни бошланишини ҳам олдиндан айтган.
2020 йилги сайловлар ҳақида фикр юритар экан, тарихчи унда Демократик партиядан номзод Жо Байден ғалаба қозониши, Трамп эса иккинчи муддатга қайта сайлана олмаслиги ҳақида тахмин қилганди.
АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Республикачилар партиясидан собиқ президент Дональд Трамп номзод қилиб кўрсатилган. Демократик партиядан эса вице-президент Камала Ҳаррис. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди