Фото: AP
Украина президенти Володимир Зеленский Россия ҳудудига зарба бериш учун Ғарб томонидан етказиб берилган қуроллардан фойдаланишга қўйилган чекловларни бекор қилишга яна бир бор чақирди. У, шунингдек, Украина «ўз қуролларини, жумладан, ер остида ишлаб чиқаришни кўпайтираётганини» айтди.
«Украина аскарлари ҳамкорларимиздан таъминот кечикса ҳам ўзини ҳимоя қила олиши учун ер остида қурол ишлаб чиқаришни бошлаймиз», деди Украина президенти. «Биз бу урушни аста-секин Россия ҳудудига қайтармоқдамиз, шунда Путин охир-оқибат босимни ҳис қилади ва фақат бир нарсани - тинчликни излай бошлайди».
АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин ҳам 6 сентябр куни Рамштайндаги Украина мудофаа масалалари бўйича алоқа гуруҳи йиғилишида Украинани қурол ишлаб чиқаришни кўпайтиришга чақирди. Пентагон раҳбари, шунингдек, иттифоқчилар Украинага «бугунги кунда Россия агрессиясига қарши туришда ва эртага Россия агрессиясини тўхтатишда» ёрдам беришда давом этишини айтди.
Володимир Зеленский йиғилишда ҳаво ҳужумидан мудофаа қобилиятини оширишни ҳам яна бир бор талаб қилди ва қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига эҳтиёж борлигини айтди. У гуруҳга тизимлар учун миннатдорчилик билдирди, аммо ваъда қилинган зенит қуролларининг катта қисми ҳали етказиб берилмаганини айтди.
«Дунёда Россия террорининг самарасиз бўлишини таъминлаш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етарли. Мен сизни ҳаво мудофааси бўйича биз билан ҳамкорликда фаолроқ бўлишга таклиф қиламан», деди у. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди