08:00 / 09.09.2024
118

Тожикистон президенти янги “совуқ уруш” туфайли фуқароларни ватан ҳимоясига шай туришга чақирди

Тожикистон президенти янги “совуқ уруш” туфайли фуқароларни ватан ҳимоясига шай туришга чақирди
Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон глобал вазиятининг мураккаблашуви, янги “совуқ уруш”, шиддат билан қуролланиш, шунингдек, терроризм ва экстремизм туфайли фуқароларни ҳушёр бўлишга ва ватан ҳимоясига шай туришга чақирди.

Эмомали Раҳмон тегишли мурожаатни 9 сентябрда нишонланадиган Тожикистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан йўллаган табригида билдирди.

Сўнгги 4-5 йил ичида дунёдаги вазият тобора мураккаблашиб бормоқда. Қуролланиш жараёнининг тезлашуви, ‘совуқ уруш’, замонавий дунёнинг таҳдид ва хавфлари, жумладан, терроризм ва экстремизм, кибержиноятлар ҳамда бошқа трансмиллий уюшган жиноятлар кун сайин кучайиб бормоқда.

Замонавий таҳдид ва хавф-хатарларнинг салбий таъсири, тилга олинган муаммолар жонажон Тожикистонимизга ҳам тегишли. Бундай нотинч замонда биз доим сергак ва мустақиллигимиз ҳамда эркинлигимизни ҳимоя қилишга тайёр туришимиз лозим, токи ғафлатда қолмайлик. Мамлакатимизда хавфсизлик, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш нафақат ҳукумат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири, балки ҳар бир ватанпарвар фуқаронинг биринчи даражали вазифасидир
”, деди у.

Шунингдек, Раҳмон ёшларда ватанпарварлик туйғусини кучайтириш учун уларни тожик халқининг анъаналари билан таништириш зарурлигини таъкидлади. У ҳукуматнинг ташаббусини эслатиб ўтди: ҳар бир оилага форс адабиёти классиги Абулқосим Фирдавсийнинг “Шоҳнома” ва Тожикистон қаҳрамони Бобожон Ғафуровнинг “Тожиклар” китобини совға қилиш.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистон президенти янги “совуқ уруш” туфайли фуқароларни ватан ҳимоясига шай туришга чақирди