13:28 / 09.09.2024
34

Исроил Иордания билан чегарада тўсиқ қурмоқчи

Исроил Иордания билан чегарада тўсиқ қурмоқчи
Фото: Getty Images
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қурол контрабандасининг олдини олиш учун Иордания билан чегарада тўсиқ қуриш режасини эълон қилди. Бу ҳақда Ynet хабат берди.

Нетаньяху Вазирлар маҳкамасининг йиғилишида тегишли режани маълум қилган. У Ғарбий Соҳилга қурол контрабандасининг олдини олиш учун тўсиқ қурилишини айтган. Нетаньяхуга кўра, чегарада хавфсизликни таъминлаш учун 2025 йилда давлат бюджетидан маблағ ажратилади.

"Эрон Ғарбий Соҳилдаги террорчи гуруҳларга қурол-яроғ етказиб бериш мақсадида шарқий чегарада фаолият олиб бормоқда. Биз бу соҳадаги имкониятларимизни кенгайтириш ва қурол-яроқ контрабандасининг олдини олиш мақсадида тўсиқ қуриш билан бир қаторда, қўшимча чораларни кўришни режалаштирмоқдамиз", деди у.

8 сентябрь куни тонгда Иорданиядан Алленби назорат-ўтказиш пунктига келган эркак юк терминалига қарата ўт очди. Натижада 3 нафар исроиллик ҳалок бўлди, эркак зарарсизлантирилди. Кейинроқ Саудиянинг Ал Ҳадатҳ телеканали отишма содир этган шахс Маҳер ал-Жазий бўлиб, Иордания армиясининг собиқ аъзоси эканини маълум қилди. Нетаньяхунинг юқоридаги баёноти тегишли ҳодисага жавобан янгради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил Иордания билан чегарада тўсиқ қурмоқчи