Сизнингча, барча машҳур шахслар интернетдаги ҳаётини ҳамма билан баҳам кўришни хоҳлайдими? Аммо мазкур юлдузлар учун виртуал дунёда нима содир бўлиши муҳим эмас, улар учун реаллик муҳимроқ.
Эмма Стоун
Эмма Стоун ижтимоий тармоқларга умуман ишонмайди. Юлдуз 2012 йилда аккаунти бузиб кирилганидан кейин ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўхтатди. Шунингдек, у рақамли дунё мутлақо салбий эканлигини тан олади.
“Замонавий дунёда одамларнинг ҳаёти ижтимоий тармоқлардаги фаоллик ва қайси фотосуратлар кўпроқ лайк олишини танлашдан иборат. Агар одамлар медиа соҳасида бундай маълумотлар оқимини бошқара олса, ўша ҳаммани назорат қилади”, дейди актриса.
Жулия Робертс
Аккаунтни юритишдан воз кечишнинг яна бир қизиқарли сабаби — мукаммалликни рад этишдир. Бир неча йил аввал Жулия Робертс ўзининг ижтимоий тармоқларидаги аккаунтларини ўчириб ташлади, чунки обуначилари гўё ниқоб тақиб олгандек эди. Ўшандан бери Робертс учун фақат ҳақиқий ҳис-туйғулар биринчи ўринда туради.
Крисси Тиган
Крисси Тиган эса ўз ҳаётидан салбий фикрларни чиқариб ташлаш учун Twitterъдан чиқиб кетган. Юлдуз платформа унинг ҳолатига ёмон таъсир қилишини таъкидлайди:
“У ерда хейтерлар жуда кўп. Аммо 10 йилдан кўпроқ вақт давомида сиз менинг оламим эдингиз. Биз бу ерда яратган олам учун мен сизлардан қарздорман. Ҳақиқатан ҳам кўпчилигингизни ўзимнинг ҳақиқий дўстларим деб биламан.”
Эд Ширан
Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини ўчириш санъаткор учун одатий ҳолга айланиб қолган. Эд Ширан концерт турнеларидан сўнг дам олиш мақсадида бир неча бор ижтимоий тармоқлардан чиқиб кетган. 2022 йилда эса мусиқачи телефондан камдан кам фойдаланиши сабабли ижтимоий тармоқларни умуман юритмаслигини таъкидлайди.
Крис Эванс
2023 йилда Капитан Америка виртуал дунёдан дам олмоқчи эканлигини эълон қилди. У кўп вақтини экранда ўтказаётгани учун бир оз чалғимоқчи эканини айтди.
“Мен бир оз танаффус қилмоқчиман. Ҳаммангизни жуда яхши кўраман! Бу ҳақда нега бунчалик ишонч билан айтаётганимни билмайман. Чунки бу жуда машаққатли қадам ва катта масъулият”. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди