Фото: Украина Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати
3 сентябр куни Россиянинг Полтавага ракета ҳужуми оқибатида қурбон бўлганлар сони 58 кишига етди. Бу ҳақда 8 сентябр, якшанба куни Telegram'да вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Филипп Пронин маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, яна уч нафар ярадор шифохоналарда вафот этган. 5 сентябр ҳолатига кўра, жабрланганларнинг расмий сони 328 нафарни ташкил қилган. Бу 2024 йил бошидан бери Россиянинг энг қонли ҳужуми.
Россиянинг Полтавага зарбасидан кейин Байден Киевга ҲҲМ тизимларини ваъда қилди
Россиянинг Полтавага ракета ҳужуми натижасида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, бу Россиянинг Украинада «эркин халқ иродасини синдириш»га қаратилган уринишлари ҳақида фожиали эслатма бўлди. Бу ҳақда Америка етакчиси Жо Байденнинг 3 сентябр куни Оқ уй томонидан тарқатилган баёнотида айтилади.
«Мен бу жирканч ҳужумни имкон қадар қаттиқ қоралайман», деди Байден.
Унинг сўзларига кўра, Украина халқи икки ярим йилдан бери Москва агрессиясига қатъий қаршилик кўрсатиб келмоқда. Қўшма Штатлар унинг ёнида бўлишда давом этади, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва мудофаа учун зарур воситалар билан таъминлашда давом этади, дея қўшимча қилди Америка президенти.
Евроиттифоқ Россиянинг Полтавага ҳужумини қоралади
Европа Иттифоқи 3 сентябр куни Россиянинг Полтавага ракета ҳужуми уюштиргани ва 50 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлганини қоралади. «Бу яна бир қон тўкилиши Россиянинг Украина ва унинг халқига қарши шафқатсиз урушини давом эттириш, катта қурбонлар ва кенг кўламли вайронагарчиликларга сабаб бўлишга интилиш қатъиятини исботлайди», деди Европа Иттифоқи ташқи сиёсати вакили Петер Стано. «Биз қурбонлар оилаларининг қайғусига шерикмиз ва Украина халқини қўллаб-қувватлаймиз», — дея қўшимча қилди у.
Россия икки ярим йилдан бери қўшни давлатга қарши уруш олиб бормоқда, Украина бўйлаб ракета ва учувчисиз учоқлар ёрдамида ҳужумлар уюштирмоқда ва «қўрқоқлик билан асосан тинч аҳолини нишонга олмоқда», дея маълум қилди Брюссел. Бу ҳолат фақатгина Украинанинг БМТ Низомидаги ўзини ҳимоя қилиш бўйича қонуний ҳуқуқига мувофиқ, Россия ҳудудидан амалга оширилаётган бундай ҳужумларни самарали қайтариш ва «тажовузкорни орқага суриб ташлаш» имкониятига эга бўлиши зарурлигини кўрсатади, деб таъкидлади Стано.
Европа Иттифоқи Киевга ҳарбий ёрдам, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ўқ-дорилар етказиб беришни кенгайтириш тарафдори, деб таъкидлади ЕИ ташқи сиёсат хизмати. Бу таъминот Украина мудофаасини кучайтиради, бегуноҳ одамлар ҳаётини сақлайди ва ҳимояланган мамлакатдаги вайронагарчилик даражасини пасайтиради, деб тушунтирди Петер Стано. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"
Деворга ёпиштирилган бананни 6,2 млн долларга сотиб олган одам уни емоқчи
Илон Маск: Европа ўлмоқда!