23:00 / 09.09.2024
46

Ерни яна кучли магнит бўронлари қоплайди

Ерни яна кучли магнит бўронлари қоплайди
Фото: Depositphotos
Қуёш ўзининг энг юқори фаоллигига яқинлашмоқда, бу эса унда тобора кўпроқ доғлар пайдо бўлишига ҳамда тож массасининг чиқиши (CMEs) билан бирга кечадиган чақнашларга олиб келади.

Қайд этилишича, мазкур ҳодисалар Ерда магнит бўронларини келтириб чиқаради.

SpaceWeather космик об-ҳаво кузатуви сайти маълумотларига кўра, 8 сентябрь куни Қуёшда магнит толалари чақнаб, Ер томон тўқ рангли плазма спирал ажратиб чиқарган. АҚШ Миллий Атмосфера ва Океанография бошқармаси (NОАА) маълумотларига кўра, плазма 10 сентябрь куни Ерга етиб келади. Бу G2 магнит бўронига сабаб бўлади.

Meteoagent портали маълумотларига кўра, магнит бўрони икки кун, 10 ва 11- сентябрь кунлари давом этади.

Магнит бўронлар — бу Ернинг геомагнит майдонидаги турли давомийлик ва интенсивликдаги бузилишлар ҳисобланади. Улар Қуёш томонидан чиқариладиган зарядланган заррачалар оқими билан боғлиқ. Магнит бўронлар алоқада узилишларга олиб келиши мумкин, шунингдек, кексалар ва об-ҳавога сезгир одамларнинг саломатлигига таъсир қилади.

Хусусан, уларда бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши, бўғимларда оғриқ, чарчоқ ва уйқусизлик кузатилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ерни яна кучли магнит бўронлари қоплайди