Фото: Shutterstock
Арманистон Озарбайжонга тинчлик шартномаси лойиҳасининг ўнинчи вариантини топширди. Бу ҳақда Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян хабар берди.
Унга кўра, томонлар шартноманинг 16 та бандидан 13 таси бўйича тўлиқ келишиб олган. Вазирнинг фикрича, шартномани “қисқа вақт ичида” имзолаш мумкин.
Шунингдек, матнда тўлиқ келишилган моддалар ёки моддаларнинг келишилган қисмлари мавжуд ва улар бўйича келишмовчиликлар йўқ. Мирзоян таъкидлаганидек, Арманистон—Озарбайжон чегарасини делимитация қилиш жараёни 1991 йилдаги Олмаота декларациясига асосланади ва “бошқа тамойил муҳокама қилинмайди”.
“Ҳеч кимга сир эмаски, ушбу янги нашр тўлиқ изчил матнни ўз ичига олади. Булар тўлиқ келишилган бандлар ёки бир нечта моддаларнинг қисмлари бўйича келишилган ва биз Озарбайжоннинг жавобини кутмоқдамиз”, деди Арманистон ТИВ раҳбари.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян аввалроқ Озарбайжонга тинчлик битимининг келишилган бандларини имзолашни ва кейин бошқа масалаларни муҳокама қилишни давом эттиришни таклиф қилишини айтган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди