Эрон парламентининг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси аъзоси Аҳмад Бахшаиш Ардестоний Теҳрон Россияга баллистик ракеталар етказиб берганини тасдиқлади.
Фото: Wikipedia/ Ҳарбий машғулотлар чоғида Эронда ишлаб чиқарилган Фатҳ-360 ракетасининг учирилиши
Мазкур баёнот Эроннинг БМТдаги миссияси Москвага қурол-яроғ етказиб бериш ҳақидаги айбловларни рад этганидан 24 соат ўтмасдан сўнг эълон қилинди. Didban Iran нашрига берган интервьюсида Ардестоний Эрон зарур товарлар эвазига Россияга қурол сотишга мажбур эканлигини тушунтирган.
“Биз ўз эҳтиёжларимизни қондириш учун, жумладан, соя ва буғдой импорти учун бартердан фойдаланишга мажбурмиз. Ушбу бартер алмашинуви доирасида биз Россияга ракеталарни ҳам, ҳарбий дронларни ҳам жўнатамиз”, деди у.
Эрон ТИВ вакили Носир Каноний Россияга ракета етказиб берилиши ҳақидаги маълумотни изоҳлар экан, Эрон “ҳеч қачон Россия—Украина можаросининг бир қисми бўлмаганини” айтган. Шунингдек, у Эрон ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик Украинадаги урушдан анча олдин бошланганини таъкидлаган. Каноний Россияга баллистик ракеталар етказиб берилишини тасдиқламаган, аммо инкор ҳам этмаган.
6 сентябрь куни The Wall Street Journal нашри америкалик ва европалик расмийларга таяниб, Эрон Россияга “бир неча юзта” қисқа масофали баллистик ракеталар етказиб бергани ҳақида хабар берганди. Манбаларга кўра, Эрон таъминотни давом эттиради.
Европа расмийлари АҚШ билан биргаликда Эронга қарши санкциялар тайёрлашга киришилганини маълум қилган. Чекловлар Россияга қурол етказиб бериш билан шуғулланувчи эронлик жисмоний шахслар ва компанияларга, жумладан, транспорт компанияларига таъсир қилади. Бундан ташқари, Iran Air миллий авиаташувчисига Европага парвоз қилиш тақиқланади.
Урушни ўрганиш институти (ISW) маълумотларига кўра, Россия армияси жорий йилнинг куз ёки қиш мавсумидаёқ Эрон баллистик ракеталари билан Украинанинг фуқаролик ва энергетика инфратузилмасини нишонга олишни бошлаши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди