16:55 / 10.09.2024
28

Уэлс маликаси кимётерапия курсини тугатди: “Даволаниш йўли жуда мураккаб”

Уэлс маликаси кимётерапия курсини тугатди: “Даволаниш йўли жуда мураккаб”
Уэлс маликаси Кетрин душанба куни кимётерапия курсини якунлаганини ва йил охиригача қироллик оиласининг аъзоси сифатида ўз вазифаларига қисман қайтишини маълум қилди. Шу билан бирга, у тўлиқ соғайиш йўли узоқ бўлишини қўшимча қилди.

Ниҳоят кимётерапия курсини тугатиш қандай енгиллик эканини тасвирлаб бера олмайман, — деди Уэлс маликаси матбуот хизмати томонидан эълон қилинган мурожаатда. — Охирги тўққиз ой оиламиз учун ниҳоятда оғир бўлди. Одатий ҳаёт бир лаҳзада ўзгариши мумкин ва биз бу машаққатли йўлни босиб ўтишимиз керак эди”.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг охиригача Кейт бир қатор жамоат тадбирларида иштирок этади.

Йилнинг бошланиши қийин бўлди

Шу йилнинг январь ойида Кейт қорин бўшлиғида мураккаб операция қилинди, шундан сўнг маликага саратон ташхиси қўйилди. У шифохонада уч ҳафта ётди, бу жамоатчилик ва матбуот эътиборидан четда қолмади.

Миш-мишларнинг олдини олиш учун март ойида Кенсингтон саройи Уэлс маликасининг ташхиси ва февраль ойининг охирида кимётерапия курсини бошдан кечираётганини эълон қилди.

Кейтнинг ўзи ўша заҳотиёқ видеомурожаат қилиб, унда ўзининг аҳволи ва даволаниши ҳақида гапирди. Аммо ўсма тури ошкор қилинмади.

Операциядан кейин Кейт биринчи марта июнь ойида қирол Чарльзнинг расмий туғилган кунига бағишланган “Байроқ кўтариш” ҳарбий парадида омма олдида пайдо бўлди ва июль ойида Уимблдон теннис турнирига ташриф буюрди.

Шу йилнинг бошида қирол Чарльз III га ҳам саратон ташхиси қўйилди. Шундан сўнг Британия қироли ҳам омма олдида анча кам кўрина бошлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уэлс маликаси кимётерапия курсини тугатди: “Даволаниш йўли жуда мураккаб”