date
views 126

Исроил мудофаа вазири: “ҲАМАС энди ҳарбий куч сифатида мавжуд эмас”

Исроил мудофаа вазири: “ҲАМАС энди ҳарбий куч сифатида мавжуд эмас”
Фото: Google Images
Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи энди ҳарбий тузилма сифатида мавжуд эмаслигини маълум қилди.

Галлантнинг айтишича, 11 ойдан ортиқ давом этган урушдан сўнг ҲАМАСнинг ҳарбий салоҳияти жиддий равишда бузилган.

ҲАМАС ҳарбий тузилма сифатида энди мавжуд эмас. Ташкилот партизанлар уруши олиб бормоқда, биз эса террорчиларга қарши курашда ва уларнинг раҳбариятини таъқиб қилишда давом этмоқдамиз”, деди у.

Шунингдек, вазир халқаро ҳамжамиятни ҲАМАСга босимни давом эттиришга чақирди.

Исроил олти ҳафталик пауза ва гаровга олинганларни қайтариб берадиган келишувга эришиши керак”, деди Галлант.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил мудофаа вазири: “ҲАМАС энди ҳарбий куч сифатида мавжуд эмас”