Фото: Reuters
Қўшма Штатлар Украинадан фойдаланиб, ҳар қандай ҳолатда ҳам дунёда ҳукмронликни сақлаб қолишга, Россияни стратегик мағлубиятга учратишга ҳаракат қилмоқда, дея Россия президенти Владимир Путин фикр билдирди.
“Биз Америка Қўшма Штатлари ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзининг глобал ҳарбий-сиёсий устунлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилаётганини кўрмоқдамиз”, дейди Путин.
Аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ташқи ўйинчилар сони ортиб бораётгани, жумладан, АҚШ ҳам Россияни четлаб ўтиб, Ўрта коридорга қизиқиш билдираётганини маълум қилган эди.
Сиёсатчи Россия “бошқа ҳамкорлар билан чуқурроқ алоқалар ўрнатишда ҳеч кимга тўсқинлик қила олмаслигини” таъкидлаган.
“Марказий Осиёдаги ҳамкорларимиз ва иттифоқчиларимиз Ғарб билан алоқаларини кенгайтирганида, улар ўзларининг олижаноб ва шаффоф мақсадларига эришиш баробарида, Ғарб минтақада Россия таъсирини заифлаштиришга интилаётганини жуда яхши англашларига менда заррача шубҳа йўқ.
АҚШ бирдан нима учун Россиянинг Никарагуа билан муносабатларидан ташвишга тушиб қолди? Улар у ерда Россия мавжуд экан, ўзларининг асоссиз хавотирларини билдириш учун ҳар қандай баҳонадан фойдаланади”, деди Лавров. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди