22:30 / 10.09.2024
79

Россия Хитойга Ғарбдан ёпиқ банк яратишни таклиф қилди

Россия Хитойга Ғарбдан ёпиқ банк яратишни таклиф қилди
Фото: Известия
Россия ва Хитой вакиллари Ғарб санкцияларига чидамли ва давлатлар ўртасида ёпиқ тўловларни амалга оширишга имкон берувчи қўшма банк яратиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда “ТАСС” маълум қилди.

Ҳозир бир қанча йирик Россия банклари ХХРга қўшма банк яратишни таклиф қилишди. Бу банклар ўз активларини киритиб, ўтказмалар ичкаридан амалга оширилишини назарда тутади. Яъни, Россия ва Хитойда худди шу ташкилотнинг филиаллари ишлайди, бу ўтказмалар учинчи шахсга кўринмайди”, дея таъкидлади М.V.Ломоносов номидаги Москва давлат университети қошидаги Осиё ва Африка тадқиқотлари институти директори Алексей Маслов.

Унинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа ҳали жуда эрта босқичда, аммо Хитой ишбилармон доираларида аллақачон қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган. Экспертнинг тушунтиришича, хитойлик ишбилармонлар сиёсатдан йироқ ва “Россияга ижобий муносабатда”.

Улар учун ўз маҳсулотларини сотиш муҳим. Айниқса, Хитойнинг шимоли-шарқида Россия билан ишлашга бутунлай қайта эътибор қаратган юзлаб, балки минглаб компаниялар бор”, деб тушунтирди Маслов.

У, шунингдек, тўловларни чеклаш бўйича кўпчилик ташаббуслар “қайсидир маънода асосий тартибга солувчи бўлган Хитой Халқ банкининг қарорлари билан боғлиқ”, бироқ Хитой банклари ҳам Қўшма Штатларнинг иккиламчи санкцияларидан ўта эҳтиёткор эканлигини таъкидлаган.

Бу чекловлар Хитойнинг бутун банк тизимига таҳдид солади. Яъни, агар битта банк АҚШ талабларини бузган тақдирда ҳам, Хитойнинг кўплаб молиявий ташкилотларининг валюта операцияларига бутун бир қатор чекловлар жорий этилиши мумкин”, дея қўшимча қилган россиялик эксперт.

Россиядан Хитойга тўловлар билан боғлиқ муаммолар 2023 йил декабрида, АҚШ президенти Жо Байден Россия ҳарбий-саноат мажмуасини етказиб беришни таъминлаганликлари учун учинчи давлатлар банкларига қарши иккиламчи санкциялар қўллашга рухсат берувчи фармонни имзолаганидан сўнг кескин кучайган эди.

Шундан сўнг, Хитой кредит ташкилотларининг 98 фоиздан ортиғи Россия компанияларидан тўловларни қабул қилишни тўхтатган. Август ойи охирида Россия ва Хитой ўртасида ҳисоб-китоблар билан боғлиқ қийинчиликлар туфайли ўнлаб миллиард юанга тенг битимлар тўхтатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Хитойга Ғарбдан ёпиқ банк яратишни таклиф қилди