Фото: Michael Raines
АҚШнинг Орегон штати, Портленд шаҳридаги халқаро аэропортда лама ва алпакалар ишлай бошлади. Улар йўловчиларга парвоздан олдинги қўрқув ва хавотирларни енгишда ёрдам бермоқда, деб хабар берди People.
Махсус тайёрланган жониворлар шу йилнинг ёзидан бошлаб аэропортга келтирила бошлади. Улар шу вақтга қадар йўловчиларга зарур эмоционал кўмак бериб келаётган итлар гуруҳига қўшилди.
Аэропортнинг ОАВ билан алоқалар бўйича менежери Эллисон Ферре жониворлар шаҳар ташқарисидаги фермада сақланишини ва йўловчилар ёнига “уларнинг саломатлиги учун фойдали бўлган вақтдагина” келтирилишини айтди. Бу ҳолат ойига бир неча марта содир бўлади.
Аэропорт ходимлари лама ва алпакалар келиши ҳақида ижтимоий тармоқларда олдиндан хабар бериб туради.
“Бу ҳақиқий қувонч. Саёҳатчилар юзидаги ифода бунинг яққол исботи”, — дея қўшимча қилди Ферре.
Бунга қадар Истанбулдаги аэропортда терапевт итлар ишга жалб этилганди. Улар бир неча ойлик тайёргарликдан ўтиб, одамларга стресс ҳолатларини енгишда ёрдам беришни ўрганган. Ҳозирги кунда терминал ходимлари ушбу итлар жамоасини кенгайтиришни режалаштирмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди