Фото: Thomaston Place Auction Gallerie
Thomaston Place аукцион галереяси асосчиси Кажа Веиллеух Мэн штатидаги Камден шаҳрида жойлашган хусусий уйлардан бирига режали ташрифи давомида, бино чердагида XVII асрга тегишли суратга дуч келди, деб хабар беради CNN.
«Уйларга чақириқ давомида биз кўр-кўрона, нима топишимизни билмаган ҳолда борамиз. Ушбу уй кўплаб санъат асарларига тўла эди, аммо чердакда ғаройиб портретга дуч келдик», — дейди Веиллеух.
Топилган санъат асари нидерландиялик рассом Рембрандт услубида чизилган ва унинг ромининг орқа тарафига ҳам машҳур ижодкорга тегишли ёрлиқ ёпиштирилган. Филаделфия санъат музейи томонидан берилган бир парча варақ картина 1970 йилда музейга ижарага берилганини тасдиқлайди.
Аммо портрет ҳақида маълумот жуда кам ва у аксарият мутахассислар томонидан Рембрандт ижодининг бир қисми сифатида тан олинмаган. Кимошди уйининг маълум қилишича, суратдаги ёрлиқ ҳақиқий, Филаделфия санъат музейи эса картинани ижарага олганини тасдиқлай олмаган.
Thomaston Place топилган суратни Рембрандт бўйича экспертларга кўрсатган ёки кўрсатмагани номаълум, шунга қарамай, улар картинани 10-15 минг доллар қийматида сотувга қўйган. Портрет «Рембрандт каби» номи остида кимошдига чиқарилган бўлиб, дастлабки таклиф этилган нарх 32,5 минг долларни ташкил этган.
Маълумотларга кўра, кимошди савдоларида ўндан ортиқ потенциал харидорлар иштирок этган бўлиб, уларнинг айримлари Европадан телефон орқали қатнашган. Телефон орқали савдога киришган уч нафар харидор таклиф этган энг юқори нарх 900 минг долларга етган. Шундан кейин картинани сотиб олишни истаган яна икки киши унинг қийматини 1,41 миллион долларга қадар кўтарган.
Кимошди уйининг қайд этишича, бу Мэн штатида аукцион орқали сотилган энг қиммат санъат асаридир.
Рембрандт бўйича тадқиқотчи Гери Шварцнинг айтишича, потенциал харидор аввалроқ ушбу сурат ҳақида унинг фикрини сўраган. У номаълум коллекционерга (савдода ғолиб бўла олмаган) харидни амалга оширишни тавсия қилган. Санъат тарихчисининг сўзларига кўра, мазкур портрет нидерландиялик рассом томонидан чизилганининг «эҳтимоли жуда катта». «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди