08:30 / 11.09.2024
29

Жосеп Боррель: “Ғазодаги можаронинг иштирокчилари унинг тугашини истамаяпти”

Жосеп Боррель: “Ғазодаги можаронинг иштирокчилари унинг тугашини истамаяпти”
Фото: Google Images
Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жосеп Боррелнинг айтишича, Ғазо секторидаги жанглар иштирокчилари можарога барҳам беришдан манфаатдор эмас, шу боис сулҳ бўйича келишиб бўлмаяпти.

Биз ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришишга воситачилик қилаётган Миср, Қатар ва Қўшма Штатларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Биз мақсадга жуда яқин келдик, лекин унга ҳали эришмадик”, деди Боррель.

Нима учун? Жавоби оддий: уруш олиб бораётганлар уни тугатишдан манфаатдор эмас. Улар борган сари буни очиқ намоён қилишмоқда, чунки бу ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилмасликларини билишади”, деб давом этди у.
Боррелнинг сўзларига кўра, “халқаро ҳуқуқнинг очиқдан очиқ бузилишига эътибор берилмаяпти”.

Боррель “икки халқ учун икки давлат” тамойилини ҳаётга татбиқ этишга тайёр бўлганлар билан ишлаш зарурлигини тушунтирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жосеп Боррель: “Ғазодаги можаронинг иштирокчилари унинг тугашини истамаяпти”