17:00 / 11.09.2024
68

Дубай амирининг ажрашган қизи “Ажрим” деб номланган атирни сотувга чиқарди

Дубай амирининг ажрашган қизи “Ажрим” деб номланган атирни сотувга чиқарди
Фото: People Talk
Дубай амирининг қизи шайха Маҳра ижтимоий тармоқлар орқали эри билан ажрашганини маълум қилганидан сўнг, провокацион ном остида ўз атирини сотувга чиқарди, деб ёзади People Talk.

Атирлар линейкаси Диворcе бй Маҳра деб номланиб, у ўз номида тўғридан-тўғри ажримга ишора қилади.

Шайха Маҳра ушбу атирни қаердан сотиб олиш мумкинлиги ҳақида ҳозирча маълумот берганича йўқ.

Фото: People Talk
Эслатиб ўтамиз, Дубай маликаси Шайха Маҳра бинту Муҳаммад ибн Рашид Ал Мактум тўйдан бир йил ўтиб, турмуш ўртоғи билан ажрашганини эълон қилди. Шайха бунинг жуда ноодатий усулини танлади. Дубай ҳукмдорлари хонадонида оилавий жанжалларни омма олдига олиб чиқиш одат тусига кирмаган. Бироқ шайха Маҳра урф-одатлар ва ўрнатилган меъёрларга қарамай, эридан ажрашганлигини ошкора эълон қилди. Маҳра ўзининг ижтимоий тармоқдаги аккаунтида уч марта “Мен сиз билан ажрашаман” жумласини ёзган. Маълумки, ислом шариати бўйича никоҳ бекор деб ҳисобланиши учун уч марта талоқ айтиш керак.

Маликанинг обуначилари бутунлай ҳайратда қолиб, бунга нима сабаб бўлганига ҳайрон бўлишди. Баъзилар эри Ман ал Мактум унга хиёнат қилган, бошқалари туғуруқдан кейинги депрессия ҳақида ўйлашган, бошқалари ҳатто маликанинг аккаунтини ҳаккерлар бузган деб ҳам тахмин қилмоқда. Маҳранинг бу пости анча шов-шувга сабаб бўлгани аниқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубай амирининг ажрашган қизи “Ажрим” деб номланган атирни сотувга чиқарди