Фото: French Army/AP
Францияда Африка мамлакатларидан бирига жўнаш учун «минглаб» ҳарбий хизматчилар шай турибди. Бу ҳақда Американинг The Wall Street Journal нашри ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Таъкидланишича, Мали, Буркина-Фасо ва Нигер расмийлари «француз ҳарбийларига чиқиш эшикларини кўрсатганидан сўнг» Франция минтақадаги «ҳарбий позицияси»ни қайта кўриб чиқмоқда.
Номлари сир тутилган француз амалдорларига кўра, Париж Габон, Сенегал, Кот-д'Ивуар ва Чаддаги ўз ҳарбий базаларига ҳарбий йўриқчиларини жўнатишни бошлаган. Франция Африка мамлакатларининг ишларига аралашишда давом этади, фақат минтақанинг ички жараёнларидаги иштирокини «кўздан пана» қилмоқчи, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, июл ойида АҚШ Нигер пойтахти Ниамейдан ҳарбий базасини олиб чиқишни якунлаган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди