Фото: УНН
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Украинага 1,1 миллиард доллар миқдорида молиявий ёрдамнинг навбатдаги транши ажратиш бўйича Киев билан дастлабки келишувга эришди.
“Украина июнь ойи охиридаги барча миқдорий ҳамда тузилмавий мезонларни бажарди”, деди ХВФнинг Украинадаги миссияси раҳбари Гевин Грэй Украина ҳукумати билан 4-10 сентябрь кунлари Киевда бўлиб ўтган музокаралардан сўнг.
Украина бош вазири Денис Шмигал аввалроқ бу музокараларни мураккаб деб атаган эди.
Ишчи гуруҳ даражасида Украинага 1,1 миллиард доллар миқдорида янги транш тўлаш бўйича дастлабки келишув келишиб олинди. Келгуси ҳафталарда келишув ХВЖ Директорлар кенгаши томонидан тасдиқланиши кутилмоқда.
ХВЖ ҳам ўз навбатида Украина билан музокараларни мураккаблигини айтган, бироқ Украина расмийлари ўз сиёсатини моҳирона тузатиш қобилиятини намойиш этганини, уй хўжаликлари ва компаниялар мослаша олганини таъкидлаган.
“Текширув кўрсатдики, Киев июнь ойи охири ҳолатига кўра барча кўрсаткичларнинг миқдорий мезонларини бажарган, бундан ташқари, макроиқтисодий барқарорликни сақлашга доир ислоҳотлар бўйича келишувларга эришилди”, дейилади ХВЖ пресс-релизида.
Шунга қарамай, жамғарма мамлакатда давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар ва энергия муаммолари туфайли Украина учун хавфлар жуда юқорилигича қолаётганини таъкидлаган.
Жамғарма 2024 йилда Украина ялпи ички маҳсулоти уч фоизга ўсишини кутмоқда. Келгуси йил учун прогноз 2,5 - 3,5 фоизни ташкил этади. Аввалроқ Украина бош вазири 2025 йилда мамлакат расмийлари йиғилган барча солиқларни мудофаа учун сарфлаш ниятида эканини айтган эди. Қолган бюджет харажатлари ташқи молиялаштириш манбалари ҳисобидан қопланиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди