Фото: Anadolu
Анқара Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигини қўллаб-қувватлаши ўзгаришсиз қолади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Қрим платформаси саммити иштирокчиларига видеомурожаатида маълум қилди.
Туркия раҳбарининг қайд этишича, Қримнинг Украинага қайтарилиши халқаро ҳуқуқнинг талабидир. Эрдўған «Туркия урушни Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига асосланган адолатли ҳамда мустаҳкам тинчлик билан тугатишни чин дилдан исташини» таъкидлади.
Туркия президенти саммитни ташкиллаштиришга ҳисса қўшган барчага, биринчи навбатда Украина президенти Володимир Зеленский ҳамда қрим-татар халқи етакчиси Мустафо Қиримўғлуга миннатдорчилик билдирди.
Туркия етакчиси жорий йилги саммит қрим-татар халқи депортациясига 80 йил тўлган санага тўғри келганини эслатиб ўтди. Унинг таъкидлашича, «ватанидан зўравонлик билан қувилган қрим-татар турклари бошидан кечирган фожиа оғриғи 80 йилдан бери сўнмаган ва яралар битмаган».
Шунингдек, у Туркия ҳеч қачон «минтақа аҳолисининг азобларини янада чуқурлаштирган» Қрим аннексиясини тан олмаслигини таъкидлади.
«Қрим-татар туркларининг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш мақсадида Украина ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган ҳуқуқий меъёрлардан яна бир бор мамнунлигимни билдирмоқчиман» — дейди у. Туркия раҳбари келгуси даврда «қрим-татар туркларининг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш учун қўшимча қадамлар қўйилишига» умид билдирди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди