Фото: Instagram
Футболчи Жордан Эванс ўғриликда айбланиб, ҳибсга олинди. Полиция ўйин тугашини кутмай, ўйинчини қўлга олиш учун майдонга кириб келди.
Уэлслик футболчи Жордан Эванс Уэлс чемпионатининг қуйи лигаларидан бирида ўйнайди.
Маълумотларга қараганда, воқеа 7 сентябрь, шанба куни содир бўлган. Жордан Эванс “Беглан Dragonс”нинг “Кумбран Селтик”ка қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида захирадан майдонга тушди. У иккита голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди ва ғалаба голини киритди. Учрашув 4:3 ҳисобида “Беглан”нинг ғалабаси билан якунланди.
Учрашув тугашига 5 дақиқа қолганида полиция майдонга тушиб, футболчини ҳибсга олди. Жамоа мураббийи футболчини алмаштиришга муваффақ бўлди. Кейинчалик Жанубий Уэлс полицияси 31 ёшли эркакни ўғриликда гумон қилиб, ҳибсга олганини тасдиқлади. Бироқ кейинроқ унинг айби исботланмагач, қўйиб юборилган.
“Беглан”нинг ижтимоий тармоқларида эълон қилинган баёнотида айтилишича, клуб ижтимоий тармоқларда тарқалаётган футболчи билан боғлиқ воқеа акс этган видеодан хабардор.
“Шунингдек, биз кўриб чиқилаётган футболчи Жанубий Уэлс полицияси томонидан бир неча соатдан кейин ҳеч қандай айбловсиз ва бошқа ҳеч қандай ҳаракатларсиз қўйиб юборилганини тасдиқлашимиз мумкин. Биз бу ишни ёпиқ деб ҳисоблаймиз ва бу ҳақда бошқа изоҳ бермаймиз”, дея клуб ўз баёнотини якунлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”