75
Хитойда ғойиб бўлган машҳур ишбилармоннинг банкида 11 млн долларлик сирли ҳисобрақам аниқланди
Фото: Bloomberg
Хитойда юқори технологиялар соҳасидаги йирик бизнес-воситачи Бао Фан йўқолиб қолганидан кейин унинг банкида 11 миллион долларлик сирли ҳисобрақам пайдо бўлгани аниқланди, деб хабар беради CNN.
Мазкур маблағлар Баонинг қаерда экани атрофидаги миш-мишларни янада урчитмоқда. У 2005 йилда Пекинда China Renaissance инвестиция банкига асос солиб, Хитой технологик компаниялари учун етакчи воситачига айлантирган.
У 2015 йилда мамлакатдаги энг йирик Meituan ва Dianping овқат етказиб бериш хизматларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаган. Бугунги кунда бирлашган компаниянинг «суперилова» платформаси бутун Хитой бўйлаб тарқалган.
Баонинг кутилмаганда ғойиб бўлиши Хитой молиявий ва технологик хизматлар секторида шок ҳолатни юзага келтириб, иқтисодий қулаш шароитида ишончсизликни янада кучайтирган эди.
2023 йил февралда China Renaissance коррупцияга қарши кенг кўламли репрессия фонида бош директор Бао Фан йўқолганини маълум қилганди. Орадан бир ярим йил ўтган бўлса-да, Баога қарши бирор айблов илгари сурилмаган.
Ўтган ёзда Economic Observer давлат нашри Бао ғойиб бўлганидан бери мамлакатнинг коррупцияга қарши кураш бўйича бош органи — Тартиб-интизомни текшириш бўйича марказий комиссиянинг қамоқхонасида сақланаётгани тўғрисида хабар берган. У корпоратив коррупция бўйича терговга жалб қилингани айтилган.
Жорий йилнинг феврал ойида Боа расман инвестиция банки раиси ва бош директорлигидан кетди. Унинг лавозимни тарк этишига «соғлиғидаги муаммолар ва оилавий ишларга кўпроқ вақт ажратишни мақсад қилгани» сабаб қилиб кўрсатилган.
Ўтган ҳафта алоҳида ҳисобрақамда сақанаётган 11 миллион долларга оид ҳисоботни эълон қилган China Renaissance «жамоа Бао ҳамкорлик қилаётган тергов бўйича ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини» билдирди.
China Renaissance эълон қилган ҳисоботда ушбу маблағлар «бошқа дебитор қарздорликлар» бўлимига жойлаштирилган. Маълумотларга кўра, бу одатда компаниянинг товарларни етказиб бериш ёки мижозларга хизматлар кўрсатишдан кейин қарздор бўлган ҳар қандай тўланмаган пул маблағларини билдиради.
Унда айтилишича, Хитой ҳукумати маблағларни «тергов қилинаётган ишга боғлиқ» тўлов сифатида кўриб чиқиши мумкин бўлса-да, бу суд жараёнлари ёки жаримага сабаб бўлмайди. Банк юристларининг маълум қилишича, ушбу маблағлар «қайтарилиши ёки мусодара қилиниши» мумкин.
Сирли тўлов туфайли банк аудитори Zhonghui Anda CPA 2023 йил натижалари бўйича «малака хулосасини» бериши ва унда маблағлар нима сабабдан қайд этилмай қолганини кўрсатиши керак. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди