12:47 / 23.09.2016
8 203

КХДР Сеул ва АҚШнинг Гуам оролидаги базасини йўқ қилмоқчи

КХДР Сеул ва АҚШнинг Гуам оролидаги базасини йўқ қилмоқчи

КХДР Сеул ва Американинг Тинч океанидаги ҳарбий базасига нисбатан ядро қуролини қўллаши мумкин. Корея Марказий телеграф агентлиги Шимолий Корея бош штаби вакилининг сўзларига асосланган ҳолда шундай хабар қилмоқда, дейилади "Кун" нашрида.

Баёнотда таъкидланишича, АҚШ ва Жанубий Кореянинг фитналари, Корея яриморолида назорат қилиб бўлмайдиган ва ядро қуролидан фойдаланишга олиб бориши эҳтимоли юқори, ҳал қилиб бўлмас вазиятни кучайтирмоқда. Шунга биноан, Корея халқ армияси бош штаби ҳарбий қаршилик кўрсатиш борасида ўзининг асосий қарашини маълум қилди.

"Корея халқ армиясининг ядровий каллаклари Сеулни култепага айлантиради", — дейилади КМТА хабарида.

Шимолий кореялик ҳарбийлар шунингдек, кескинлик тобора кучайса ва яриморол осмонида АҚШнинг В-1B бомбардимончи самолётлари парвозини давом эттираверса, Американинг Гуам оролидаги ҳарбий авиабазасини "ер юзидан супуриб ташлашини" таъкидлашган.

22 сентябрь куни АҚШнинг Тинч океани қўмондонлиги (USPACOM) Американинг иккита B-1B стратегик бомбардимончи самолёти КХДР чегараларига жуда яқин ҳудуддан учиб ўтган. Улардан бири Сеулдан 70 км жануброққа қўнган.

"Сўнгги 20 йилда биринчи марта В-1В Корея яриморолига қўнди", — дейилади USPACOM баёнотида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » КХДР Сеул ва АҚШнинг Гуам оролидаги базасини йўқ қилмоқчи