Фото: Getty Images
Ню-Йорк Comex биржаси маълумотларига кўра, олтин нархи 12 сентябр кунги савдолар чоғида ўзининг тарихий рекордини янгилади ва троя унцияси учун 2,58 минг доллардан ошди.
Тошкент вақти билан соат 22:45 ҳолатига кўра, биржадаги декабр олтин фючерслари нархи 2580 долларга етди.
Олтиннинг биржа нархи охирги марта 20 август куни ўз рекордини янгилаган бўлиб, унция учун 2563,9 долларга (+0,89%) кўтарилган эди.
2024 йил бошидан бери олтиннинг биржа қиймати 20 фоиздан кўпроққа ошди. Bloomberg қимматли металл нархининг ошишини АҚШ Федерал захираси томонидан ставканинг пасайтирилиши кутилаётгани ва инфляциянинг ўсиши билан боғламоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1,75 млрд долларга ошиб, 1 сентябр ҳолатига 39,15 млрд долларга етган эди. Бу ошиш асосан олтин ҳисобига рўй берди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Истанбулда Россия билан нега келишувга эришмагани айтилди
Исроил Рафаҳда ҲАМАС бригадаси тор-мор этилганини эълон қилди
Буюк Британия ядровий ҳалокат юз берган Фукусимада етиштирилган шафтолилар савдосини бошлади
Путин: “АҚШ Украинадан фойдаланиб Россияни мағлуб қилмоқчи”
32 ёшли Селена Гомес нима учун фарзанд кўролмаслигини айтди
Полша Россия ва Беларус ҳакерларининг қўшма диверсиясини тўхтатиб қолди
Машарипов: "Энди ёш футболчи эмасмиз, айрим бир вазиятларда масъулиятни ўз бўйнимизга олиб, вазиятни ўзгартиришимиз керак"
Сречко Катанец Қирғиз Республикасига қарши кечган қийин учрашувдан сўнг нималар деди?