Фото: Telegram
Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида йўловчи автобуси кўприкдан қулаб тушди. Бу ҳақда вилоят полиция департаментига таяниб, Оrda.kz хабар берди.
Воқеа 12 сентябрь куни содир бўлган, Yutong Bus йўловчисиз автобуси Олмаота—Бишкек автомобиль йўлининг 25 километри бўйлаб ҳаракатланган. Ҳайдовчи автобусни бураётганида, рул бошқарувини йўқотиб, тўсиққа урилган. Шундан сўнг автобус кўприкдан бошқа транспорт воситаси — Mercedes Benz Sprinter’нинг устига қулаб тушган.
“Микроавтобусда одамлар бўлиб, улар Қирғизистондан тўйдан қайтаётган бўлган. Жабрланувчилар тан жароҳати олиб, шифохонага текширув учун олиб кетилган", деб ёзмоқда Оrda.kz нашри.
Фото: Telegram
Ҳодиса юзасидан полиция жиноят иши қўзғатган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотига кўра, воқеа содир бўлган пайтда автобус ҳайдовчиси маст бўлмаган. Автобус ҳайдовчиси турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилди. Йўл-транспорт ҳодисасида бошқа ҳеч ким жабрланмади. Автомобиллар махсус тўхташ жойига олиб кетилган.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди